Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Электр энергияси учун тўланган 1 миллион 700 минг сўм қаёққа кетди?

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи Ижобат Эгамбердиева  федерация ишонч телефонига мурожаат қилиб, хонадонида сарф этилган электр энергияси учун “Агробанк” туман филиали орқали  1 миллион 700 минг сўм тўлов қилганлигини билдирди.

Муаммо шундаки, ушбу сумма истеъмолчи ҳисобига тушмаган. Қарздорликни тўлаш ҳақидаги огоҳлантирувчи хатлар кетма-кет келавергач, фуқаро федерация ишонч телефони –  10-91 га мурожаат қилди. Мурожаат қонун талаблари асосида томонлар иштирокида ўрганилиб, Эгамбердиеванинг ҳақли эътирозлари ижобий якун топди. Туман электр тармоқлари корхонаси ходимларининг лоқайдлиги оқибатида бошқа ҳисобга ўтиб кетган 1 миллион 700 минг сўм маблағ истеъмолчи ҳисобига ўтказиб берилди.

Гулчеҳра Бердиёрова.