Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақани бугун классик курашчилар бошлаб беришди.

Бугунги баҳсларда терма жамоамизнинг икки нафар вакили Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг.) ва Элмурат Тасмурадов (-63 кг.) финалгача етиб келишди. Афсуски, Ортиқбоев ҳал қилувчи беллашувда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Элмурат Тасмурадов эса финалда кореялик Жингсу Сонгга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шу тариқа Токио-2020 лицензиати 5 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Яна бир вакилимиз Бекзод Умаров -77 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун қирғизистонлик Ренат Илиаз Улуга имкониятни бой бериб қўйди.

Финал:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Пуя Носирпур (Эрон) 0:8

-63 кг: Элмурат Тасмурадов – Жинсу Сонг (Жанубий Корея) 9:0

Бронза медали учун:

-77 кг: Бекзод Умаров – Ренат Илиаз Улу (Қирғизистон) 0:5