Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эмланишдан бош тортган чехиялик хонанда коронавирусдан вафот этди

Дунёда COVID-19 га қарши вакциналарга шубҳа билан қаровчилар ҳали ҳам кўп. Улар эмланишни рад этишади, вакциналар самарадорлигини инкор қилишади, энг ёмони, оммани ҳам ортидан эргаштиришга уринади.

Чехиялик хонанда Хана Хорка ҳам шулардан бири эди. У ўз мамлакатида жорий этилган карантин чекловлари шароитида жамоат жойларида эркин ҳаракатланиш "рухсатнома"сига эга бўлишни хоҳлади. Бироқ бунинг учун ё эмланган ёки касалликдан соғайган бўлиши лозим эди.

Хонанда иккинчи йўлни маъқул кўрди ва атайин ўзига коронавирус инфекциясини юқтирди. Бунинг учун COVID-19 билан касалланган қариндошлари орасида яшади.

Аммо ўтган якшанбада Хана Хорка 57 ёшида ушбу хасталикдан вафот этди. У ўлимидан бир неча кун олдин тузалиб бораётгани, ҳадемай театр, сауна, концертлар ва денгиз саёҳатига бориши мумкинлигини ёзган (https://govoritmoskva.ru/news/302385/).