Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди ҳайдовчиларни тайёрлашда ўргатувчида ҳам, ўрганувчида ҳам масъулият бўлади

«Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштирилади ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилади:

- ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи барча таълим муассасалари (кейинги ўринларда – автомактаблар) ва имтиҳон марказларига фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади;

- автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари Ички ишлар вазирлиги академияси томонидан амалга оширилади.