Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди пойтахтга бориш шартмас: Самарқандда минтақавий гепатология маркази очилди

Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси қошида ташкил этилган "Гепатология маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шифохонада марказ учун 2020 йилда инвестиция дастури асосида 5,2 миллиард сўмлик ишлар бажарилиб, янги уч қаватли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.  

Гепатология марказида вилоят аҳолиси ва қўшни вилоятлар ҳамда давлатлардан мурожаат қилган сурункали гепатит В, С, Д вирусли этиологияли ва жигар циррози билан оғриган беморларни текшириш, даволаш, кузатиш ҳамда рўйхатга олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 30 ўринга мўлжаллан марказ ИФА, ПЗР, УТТ ва бошқа лаборатория аппаратлари билан тўлиқ таъминланган. Гепатология марказида малакали шифокор гепатологлар, УТТ шифокори ҳамда шифокор лаборант мутахассислари фаолият юритади. 

Жигар билан боғлиқ бу хасталикларни тўлиқ текширтириш учун шу пайтгача самарқандликлар пойтахтга боришига тўғри келарди. Эндиликда сурункали вирусли гепатитлар (В, С, Д) ва жигар циррози касалликлари, уларнинг асоратларини камайтириш, даволаш ишлари тўлиқ шу ернинг ўзида амалга оширилади.