Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди самарқандликлар ПЦР тест натижасини онлайн билишлари мумкин

Самарқанд вилоят санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ўзининг samses.uz сайтида самарқандликлар учун қулайлик ташкил этди.

Эндиликда марказга коронавирус бор ё йўқлигини аниқлаш учун тест топширган фуқаролар бошқарма сайтига кириб, унинг натижаларини аниқлаши мумкин.

Интерактив хизматлар бўлимида жойлашган мазкур хизмат тест натижасини олиш учун марказ биносида ортиқча одамлар тўпланишига чек қўяди, касаллик тарқалмаслигига имкон яратади.

Шунингдек, мазкур сайтда коронавирус билан билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб ҳам олиш мумкин.