Эндиликда поликлиникаларда ҳисобга туриш электрон бўлади
![](https://static.zarnews.uz/crop/9/e/720__80_9e474334a0cfff5890216d99e90a5a2d.jpg?img=self&v=1726825359)
Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартибини янада осонлаштириш бўйича қарори билан поликлиникаларга ҳисобга қўйиш:
- доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганда автоматик тарзда янги манзилдаги тиббиёт муассасасига ҳам ҳисобга қўйиш;
- YIDXP (my.gov.uz) орқали ариза берган ҳолда;
- бевосита поликлиникага мурожаат қилган ҳолда;
- туғилган болани онасининг яшаш манзилига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда рўйхатга қўйиш орқали амалга оширилади.
Хизмат якунида ариза берувчилар тиббиёт муассасига ҳисобга қўйилганлик тўғрисида тегишли маълумотномани (QR-код қўйилган) электрон ёки қоғоз шаклида олишлари мумкин бўлади.