Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энг билимдон ва китобхон ўқувчи “STEKLOPLASTIK” томонидан рағбатлантирилади

Кеча таълим муассасаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган тадбирларда Самарқанд туманидаги “STEKLOPLASTIK” корхонаси раҳбари, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ў.Саидмуродов ҳам иштирок этиб, ўқувчиларга китоб ва бошқа ўқув жиҳозлари совға қилди. Мустақиллик дарсларида ўқувчиларга сабоқ берди.

Жумладан, Самарқанд туманидаги 46-умумтаълим мактабидаги тадбир чоғида Ў.Саидмуродов ўқувчиларнинг илм олиш, китоб ўқишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида “Энг билимдон ўқувчи” ва “Энг китобхон ўқувчи” танловлари ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Ўқув йили давомида икки марта ўтказиладиган мазкур танловлар ғолибларига “STEKLOPLASTIK” корхонасининг пул мукофоти ва совғалари берилиши маълум қилинди.

Бу ташаббус ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар томонидан қўллаб-қувватланди.