Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ер юзидаги бир киши гапирадиган тил ёки тиллар тўғрисидаги қизиқарли фактлар

Сайёрамизда етти мингдан ортиқ тил бор. Улардан фақат саккизтаси - хитой, инглиз, испан, араб, португал, рус, немис ва француз тиллари дунё аҳамиятига молик тиллардир. Бу тилларнинг ўзига хослиги шундаки, 50 миллиондан ортиқ аҳоли гуруҳларининг ҳар бири уларни ўзининг она тили деб ҳисоблайди.

Тиллар сони бўйича рекордчи Папуа-Янги-Гвинея минтақаси. У ердаги нисбатан кичик ҳудудда саккиз юздан ортиқ тилда сўзлашишади. Қўшни, ундан ҳам кичироқ Вануату давлатининг истеъмолида 113 тил бор.

"Гиннеснинг рекордлар китоби"га дунёдаги энг қийин тиллардан бири сифатида кирган табасаран тили ташувчилари асосан Доғистонда яшовчи одамлардир. Тилнинг мураккаблики шундаки, унда ҳатто табасаранликларнинг ҳаммаси ҳам билмайдиган 48 та келишик (падеж) бор.

Болгар тилида эса аксинча феълнинг инфинитив (ноаниқ) формаси, келишиклар умуман йўқ, бироқ унда артикль бор. Бу уни бошқа славян тиллардан ажратиб туради.

Тауширо тилини мутлақ рекордчи деб ҳисоблаш мумкин. Гап шундаки, бу тилда бизнинг замонамизда фақат бир киши - перулик ҳинду Амадео Гарсиа гаплашади(?).

Амадео Гарсиа - человек-язык

Комбоджанинг расмий тили бўлган кхемер энг катта алифбога эга. Унда 74 та ҳарф бор. 

Бошқа тиллардан фарқли ўлароқ, япон тилини мустақил равишда ўрганиб бўлмайди. Унда китоб ва сўзлашув нутқи, эркак ва аёл талаффузи ўртасида жуда кўп номутаносибликлар бор. Япон тилида жинс ва сон тушунчаси йўқ, шунинг учун жумлалар сон ва жинсни аниқлайдиган тарзда жойлаштирилади.

Деярли барча тилларда “Она” сўзи “М” ҳарфи билан бошланади.

Дунёнинг барча алифболарида “А” ҳарфи бор ва у энг кўп тарқалган ҳарф сифатида тан олинган. “О” ҳарфи эса энг қадимий бўлиб, у дастлаб милоддан аввалги 1300 йилда финикияликлар алифбосида пайдо бўлган.

Фин тили ўрганилиши энг осон тил. Унда сўзлар қандай эшитилса, шундай ёзилади. Грамматикаси эса инглиз тилидан ҳам мураккаброқ, келишиклар сони 15 тага етади.

Европалик шифокорлар тил ўрганиш мияни 15 ёшга ёшартириши мумкинлигини аниқлашди. Кексаликда бу қариш жараёнини секинлаштиришига ва хотирани мустаҳкамлашига ёрдам беради.

Гарчи, бу фақат кичик бир қисм бўлса-да, бугун дунё тиллари ҳақидаги ажойиб фактлар билан танишдик. Сайёрамиз тиллари тарихи ва маданиятини чексиз ўрганиш мумкин, чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва нозикликларга эга. Одамлар дунёси ва тили эса ҳали ҳам бошқалар  учун очиқ ва қизиқарлидир.

Баҳора тайёрлади.