Ер юзидаги илмий жиҳатдан имконсиз туюладиган жойлар
Узоқ вақт давомида Ерни ўрганиб келаётган олимлар бугунги кунда ҳам сайёрада баҳс-мунозараларни келтириб чиқарадиган жойлар мавжудлиги ҳақида гапиришади.
Дунёнинг бу нуқталарида тоғлар ҳаракатланиши мумкин, сувлар бошқа рангда жилоланади ва физика қонунлари амал қилмай қўяди.
Рорема тоғи - вақтдан ажратиб қўйилган қадимий дунё

Венесуэла, Бразилия ва Гаяна чегарасида жойлашган сайёрадаги энг қадимги геологик тузилмалардан бири ҳисобланадиган бу тоғнинг ёши тахминан 2 миллиард йил деб баҳоланади.
Вертикал деворлари билан бутунлай ажралиб қолган чўққиси унинг асосий хусусияти бўлиб, у ерда бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган ноёб экотизим мавжуд. Олимлар Рорема тоғини "эволюцион орол" деб аташади, чунки у ердаги ўсимликлар ва ҳайвонлар турлари дунёнинг қолган қисмидан фарқли ўлароқ “бошқача” тарзда ривожланган.
Ҳиндистон ва Шри-Ланка ўртасидаги қадимий Рама кўприги
Замонавий тадқиқотлар эса тузилма ҳақиқатан ҳам табиий шаклланишлар устига ётқизилган тошлардан ташкил топганлигини аниқлади.
Ҳудуддаги сувнинг чуқурлиги шунчалик саёзки, у ердан катта кемалар ўта олмайди, шу сабабли бу кўприк узоқ вақт давомида стратегик тўсиқвазифасини бажариб келади.
Танзаниядаги ҳаракатланувчи тоғ

Танзанияда шамол ва ёмғир таъсирида аста-секин ҳаракатланадиган вулқон кулли тузилма - кенг тоғли массив мавжуд. Тоғнинг ҳаракат тезлиги йилига тахминан 20 метрни ташкил қилади, унинг шакли ва йўналиши ҳар нечадир йилда ўзгариши мумкин.
Бу ландшафтнинг биз кўриб ўрганганимиздан бошқача йўл тутишининг ноёб мисолидир.
Кераладаги иккига бўлинган денгиз

Кучли сув тошқинидан кейин Ҳиндистоннинг Керала штатида денгизни икки қисмга бўлган қум чизиғи пайдо бўлди. Ҳодиса оқимлар ва тўлқинларнинг ноёб бирикмаси билан изоҳланади.
Расмийлар табиий шароитларнинг ўзгариши билан чизиқ қисқа вақт ичида йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Локтак кўли ва сузиб юрувчи ороллар

Ҳиндистоннинг Мойранг округида жойлашган Локтак кўли турли рангда жилоланадиган сувлари, ўсимликлар ва органик қолдиқлардан ҳосил бўлган фумдис номли сузувчи ороллари билан машҳур.
Маҳаллий аҳоли уларни балиқ овлаш ва бошпана сифатида ишлатишади.
Аризонадаги хурофот тоғи

Бу жой ғойиб бўлган олтин қидирувчи экспедициялар афсоналари билан боғлиқ. Маҳаллий халқлар бу ҳудудни хавфли деб билиб ва ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилишади.
Сирли табиати ҳақида илмий далиллар йўқлигига қарамай, бу тоғнинг обрўси қўрқинчлилигича қолмоқда.
***
Ер юзида ҳали ўрганилиши лозим бўлган мураккаб ва ўрганилмаган тизимлар жуда кўп. Илм-фандаги ютуқларга қарамай, инсоният ғайриоддий ва тушунчаларга қарши турувчи ҳодисаларга дуч келишда давом этмоқда. Балки айнан шу ҳодисалар сайёрамизни чинакам мафтункор қилаётган бўлса ажабмас...
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.