Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ер юзидаги музликлар рекорд даражада эримоқда

Олимлар гуруҳи сўнгги ўттиз йил ичида сайёрамиз муз қатламининг рекорд даражада эришини қайд этди ва буни «ҳалокатли йўқотиш» дея баҳолади.

Британиялик тадқиқот гуруҳи 1994 дан 2017 гача бўлган даврда Ер музларининг эриш даражаси 65 фоизга ошганлигини аниқлади. Бу ҳақда SciTechDaily хабар берди.

Шундай қилиб, 23 йил ичида сайёра тахминан Буюк Британиянинг катталигича келадиган 100 метр қалинликдаги муз қатламига тенг бўлган 28 триллион тонна музни йўқотди. Эриш даражаси йилига (1994 йилда) 0,8 триллион тоннадан 1,3 триллион тоннага (2017 йилда) ошди. Йўқотишларнинг аксарияти Антарктида ва Гренландия муз қатламлари эриши натижасида юзага келди. Муз эришининг тезлашиши дунё океани сатҳини кўтаради ва қирғоқ бўйидаги шаҳар ва экотизимларга ҳалокатли тошқинлар билан таҳдиди солади.

Олимлар сайёранинг турли нуқталаридаги 215 минг тоғ музликлар, Гренландия ва Антарктиданинг қутбли муз қатламлари, Антарктида ва Шимолий муз океанларида сузиб юрувчи денгиз музларини ўрганди. Тадқиқот хулосалари бутун сайёра бўйлаб музлар йўқ бўлиши даражаси аянчли ва ташвишли эканлигини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, музлар эришининг 68 фоизи атмосферанинг ва 32 фоизи эса океанларнинг исиши натижасида юзага келган.

2020 йилда Жаҳон океанининг исиши рекорд даражада бўлди.

Г.Холдорова тайёрлади.