Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Еревандаги савдо мажмуасида юз берган портлаш қурбонлари 17 кишига етди

Еревандаги улгуржи ва чакана савдо мажмуасида юз берган портлашлар ва ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 57 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор.

Кун ярмида бозор ҳудудида кучли портлаш содир бўлган, шундан сўнг ёнғин бошланган. Ёнғин пиротехника омборларини қамраб олди, биринчи ва кейинги портлашлар павильёнларнинг қулашига олиб келди.

Расмийлар вайроналар остида одамлар қолгани ҳақида хабар беришди.