Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов: Бугун камчиликларни яширадиган пайт эмас!

Кеча ёққан ёмғир ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни ошкор этди. Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги 17-, 18-мактабларнинг мавсумга тайёр эмаслиги билиниб қолди. Ваҳоланки, шаҳар мактабларининг барчаси куз-қиш мавсумига тайёр, деб ҳисобот берилган. Каттақўрғон, Паст Дарғом ва бошқа туманларда ҳам бу борада камчиликлар аниқланди.

Қолаверса, икки кунлик ёмғирдан сўнг электр энергияси, газ таъминотида узилишлар кузатилди. Бу борада ишлар олиб бориляпти, трансформаторлар алмаштирилди, электр устунлар янгиланди. Аммо муаммолар талайгина.

Афсуски, аҳолининг электр энергиясидан 306 миллиард қарзи бор. 300 дан зиёд ноқонуний уланишлар аниқланди. Бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда замонавий электр ҳисоблагич - АСКУЭлар ўрнатилишини истамаётган раҳбарлар ҳам бор.