Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов: Мақсадимиз – ҳудудларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш

Хабар қилганимиздек, Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида Самарқанд вилояти ва Шэньси музофоти тадбиркорларининг бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов икки ҳудуд тадбиркорлари ва тадбиркорлиги хусусида фикрларини билдирди.
- Мамлакатларимиз тарихи, Сиань ва Самарқанд шаҳарларининг тарихи ўзаро ҳамкорлигимиз “Буюк Ипак Йўли” бўйлаб узоқ йиллар, асрлар олдин пайдо бўлиб, ривожланиб келганлигини кўрсатади, - деди Э.Турдимов. - Яқин тарихда ўзаро ҳамкорлигимиз ривожига 2013 йилда имзоланган Самарқанд ва Сиань шаҳарлари ўртасидаги биродарлашув келишуви ҳуқуқий асос бўлди.
2023 йилнинг май ойида Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё Хитой” биринчи Саммити доирасида Самарқанд вилояти ва Шэньси провинцияси ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларини кенгайтиришга қаратилган ҳамкорлик Келишувини имзоланиб, муносабатларимиз ривожига асос бўлди.
Мақсадимиз битта – ҳудудларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш!