Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эрон Ислом Республикасининг биринчи вице-Президентини Бибихоним мажмуасидаги лавҳ қизиқтириб қўйди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикасининг биринчи вице-Президенти Исҳоқ Жаҳонгир бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида делегация аъзоларини вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Меҳмонлар ташрифни Регистон мажмуасидан бошлади. Бу ердаги осори-атиқалар, мадрасалардаги тарихий ёдгорликлар, шарқона безаклар, ҳунармандчилик маҳсулотлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Улар Шоҳи Зинда ва Бибихоним мажмуаларини ҳам зиёрат қилди.

- Самарқанд ўзининг маҳобатли ва бетакрор тарихий обидалари билан барчани ўзига мафтун этади, - дейди Эрон Ислом Республикасининг биринчи вице-Президенти Исҳоқ Жаҳонгир. – Қолаверса, бу ердан кўплаб аллома ва авлиёлар етишиб чиққанлигини алоҳида эътироф этиш мумкин. Бибихоним мажмуаси ҳовлисидаги лавҳ эса менда катта таассурот қолдирди. Ҳусан ЭЛТОЕВ.