Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага Самарқандда ёмғир ёғиши мумкин

20-21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.

20 апрелда кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 +17 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

21 апрелда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ  кузатилади. Кундузги ҳаво ҳарорати +13 +18 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим туманларида 20-21 апрелда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 20-21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

22 апрелда совуқ антициклон перифериясида ҳарорат кечалари +3 +8 даража илиққача пасаяди, кундуз кунги ҳарорат эса аста-секин кўтарила бошлайди ва кундузи ҳаво +17 +20 даража исийди, 23 апрелда эса +22 +25 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.