Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Европа Иттифоқи фуқаролари учун янги иммиграция тизими жорий этилади

Бугун, 30 июнь - Буюк Британияда истиқомат қилувчи Европа Иттифоқи фуқаролари яшаш рухсатномаси олиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлган сўнгги кун.
Буюк Британия ҳукумати "брексит" доирасида янги иммиграция тизимини жорий қилмоқда ва бундан буён Европа Иттифоқидан чиққанларнинг бошқа давлатлар фуқароларига нисбатан устунлиги бўлмайди. Шу кунгача 5,5 миллиондан ортиқ европаликлар сўров юборишди.

"Аммо 400 мингга яқин аризалар жавобсиз қолди, кўплар эса бир йилдан бери хабар кутишмоқда. Булар, аввало, текширишни талаб қилган, қийин вазиятга тушиб қолган одамлардир. Бу одамларга ташвишланмаслик, агар улар аризаларини ўз вақтида расмийлаштирган бўлса улар мамлакатда қолиши мумкин бўлиши айтилмоқда. Аммо улгурмаганлар аҳволи нима бўлади? Мутахассислар у ёки бу сабабларга кўра ҳали қанча одам ариза топширмаганини аниқ тасдиқлашни ўз зиммасига олмайди», - дея хабар беради Yuronews мухбири Тайг Энрайт.

Баллга асосланган янги тизим олти ойдан кейин кучга киради. Душанба куни Бирлашган Қироллик ҳукумати шифокор ва ижтимоий ишчилар тезлаштирилган схема бўйича виза олиши мумкинлигини эълон қилди.

Шунга қарамай, айни пайтда Британия бизнеси қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчилар етишмаслигидан шикоят қилмоқда.