Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Европа иттифоқи Қирғизистондаги вазиятга муносабат билдирди

Европа иттифоқи Қирғизистондаги вазиятга муносабат билдириб, барча сиёсий кучларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақида Lenta.ru нашри хабар берди.

Блокнинг ташқи сиёсий хизмати тақдим этган баёнотда, Европа иттифоқи парламент сайловлари натижалари бекор қилинганини эътиборга олиши ва конституция доирасида ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланган.

“Биз янги, ишончли, шаффоф ва инклюзив сайловлар ўтказилишини кутиб қоламиз”, - дейилган баёнотда.

6 октябрь куни Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий эмас, деб тан олди.