Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фанатнинг ғалабасини унинг оила аъзолари қандай нишонлади?

Хабар қилганимиздек, пастдарғомлик Фанат Қаҳрамонов бокс бўйича Олимпиада илк жангини грузиялик Георгий Харабадзега қарши ўтказиб, ғалаба қозонди ва нуфузли беллашувнинг кейинги босқичига йўл олди.

Биз бундай тарихий воқеани Паст Дарғом туманининг Гулобод маҳалласида, қаҳрамонимизнинг оила аъзолари билан кузатиб бордик. Фанатни ёшлигидан тарбиялаган бувиси Кифоят момо Фанатнинг ғалабасидан сўнг қувонч кўзёшларини тўхтата олмади.
- Мусобақага кетганидан буён туну кун болажонимни дуо қиламан, - дейди Кифоят момо. - Бугунги ғалабасидан қалбимиз таскин топди. Илоҳим, Фанатжон кейинги баҳсларда ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан келсин.

Боксчининг отаси Дилшод ака ва укалари ҳам Фанатга омад тилаб, телевизор қаршисидан жилмади.

Яшавор, Фанат, кейинги жангларингда омад тилаймиз!