Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фарғонада ҳамширалик ишига кириш нархи 800 долларми?

Фарғонадаги шифохонага ишга кириш учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Ш.Р. фуқаро С.Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.