Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фармацевтика соҳасидаги бир қатор тақиқлар бекор қилинди

2022 йил 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган янги фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш чекланмаган муддатга амалга оширилади.

Аввал берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалар, уларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмасдан 15 кун муддатда амал қилиши муддатсиз бўлган гувоҳномаларга алмаштириб берилади.

Мазкур ўзгаришлар 21 январда эълон қилинган “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида акс этган.

Фармон билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ ҳамда дори воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов кабилар ҳам бекор қилинган.