Фарзанд таъминоти учун алимент тўлови қанча?
- 31.10.2022 17:45
- 382
- Сўраган эдингиз
Саволга Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси Феруз Каримов жавоб берди:
- Бугунги кунда нисбатан кўп бериладиган саволлардан бири шу. Оила кодексига кўра, бир нафар фарзанд учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Шунингдек, икки нафар фарзанд учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида, ҳар бир бола учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида, уч ва ундан ортиқ фарзндлар учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ярми миқдорида бироқ ҳар бир бола таъминоти учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида алимент ундирилади.
Бунда фарзанд кимда қолаётган бўлса, алимент шу фуқарога тўланади. Бола кимда эканини судлар маҳалла фуқаролар йиғини далолатномаси орқали аниқланади.