Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фермер ишчиси аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уринди

Яккабоғ туманида фермер ишчиси унга қаршилик кўрсатган аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уринди, деб хабар бермоқда Muxbir.uz телеграм канали.

Видеода аёллар қўлида елим идиши бўлган шахсга ташланган, у эса идишдаги номаълум суюқликни қаршилик кўрсатган аёллар устига сепган. Аёллар уни таёқ билан уришга уринади.

Маълум бўлишича, тумандаги қишлоқларнинг бирида 7 гектар боғ ўрнига интенсив боғ яратмоқчи бўлган фермер ҳосил бериб турган олма дарахтларини кесиб ташламоқда. “Шу пайтгача 7 гектар боғнинг 5 гектаридаги 1500 та мевали дарахт кесиб ташланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қашқадарёда “снос”лар бўйича ҳоким ўринбосари бўлган Мансур Туймаевни тадбиркорнинг дўконини бузмоқчи бўлганда ёқиб юборган эди.