Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Филиппинда “Вамко” тўфони 39 кишини ҳаётдан олиб кетди

Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Филиппин армияси тақдим этган маълумотга кўра, тўфон қурбонлари сони 39 кишини ташкил этмоқда. Бироқ полиция 26 киши ҳалок бўлганлиги тўғрисида маълумот берди. 40 нафар филиппинлик жароҳатланган, 20 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

“Вамко” туфайли ўн минглаб фуқаро эвакуация қилинган. Шамол тезлиги сониясига 34 метр кўрсаткичга етган, шунингдек, кучли ёмғир ёққан.

Мамлакат пойтахти Манила шаҳрида жамоат транспорти фаолияти тўхтаган. Пойтахт аэропорти ва бандаргоҳлар фолияти тўхтатилган. “Вамко” жорий йилда мамлакатга талафот етказган 21-тўфон ҳисобланади.