Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Финландияда ўқувчининг ўзи истамаса уни ёзув тахтасига чақириш мумкин эмас: дунёдаги ноодатий мактаблар

Жанубий Корея мактабларида кунлик ўқув соатлари 14-16 соатни ташкил этади.

Мактабларда машғулот тонгги соат 8:00 дан 16:00 гача давом этади. Шундан кейин ўқувчиларга уйларида овқатланиш учун жавоб берилади. Кечки соат 18 дан 21 га қадар эса таълим хусусий мактабларда давом этади. Ўқувчилар уй вазифаларидан озод этилмаган.

***
Германия мактабларида умумий битта мактаб формаси мавжуд эмас.
Бутун дунё мактабларидан фарқли равишда бу мамлакатда мактаб формаси талаб этилмайди. Ўқувчилар мактабга ўзлари учун қулай ва маданиятли кийимда келишади.

***
Япон мактабларида фаррошлар йўқ. Мактабдаги синфхоналари ва бошқа хоналар тозалиги ҳам ўқувчиларнинг ўзлари томонидан назорат қилинади. Япония мактабларда ахлоқий тарбия дарсларига математика, кимё каби асосий дарслар қаторида жиддий эътибор берилади. Бу мактабларда ошхона ҳам бўлмайди.

***
АҚШ байроғидаги юлдузчалар мактаб ўқувчиси томонидан ўйлаб топилган.

***
Чехияда аъло баҳо "1", энг қониқарсиз баҳо эса "5" билан ифодаланади.

***
Норвегия мактабларида ўқувчиларга 8-синфгача баҳо қўйилмайди.

***
Чехия мактабларида фақат бир таълим йўналишидан дарс берувчи ўқитувчилар мавжуд эмас. Улар бир неча фандан ўқитиш талабларини бажара олишлари зарур.

***
Японияда ўқув йили сакура гуллаши билан бошланади.

***
Бутун дунё мактабларида ўргатиладиган карра жадвали Хитойда ўйлаб топилган.

***
Япон болалари шанба кунлари ҳам ўқийди.

***
Германияда уй таълими қонун билан тақиқланган.

***
Япония мактабларида диетолог лавозими жорий этилган.

***
Финландияда ўқувчининг ўзи буни истамаса, уни ёзув тахтасига чақириш мумкин эмас.

***
Ғайриоддий мактаблар Ўзбекистонда ҳам йўқ эмас. Ургут туманидаги 1000 йиллик чинор ковагида жойлашган мактаб бугунги кунда ҳам мавжуд.

Дилора ХОЛИҚОВА тайёрлади.