Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фойдали маҳсулотлар рейтинги

Тафтса университетидан америкалик диетологлар ва соғлом овқатланиш бўйича мутахассислар саломатлик учун энг фойдали масулотлар рейтингини тузди.

Унда барча тоифадаги овқат масулотлари ва ичимликларга 1 дан 100 гача шкала бўйича балл берилади. Жумладан, энг юқори – 100 балл энг фойдали маҳсулотлар учун "тақдим этилади".

Ёнғоқ ва писта, совуқ ҳолда сиқиб олинган зайтун ёғи ноёб аминокислоталарга эга бўлиб, организм тўқималари ҳужайраларини мустаҳкамлаб, вируслардан яхши ҳимоя қилар экан. Шундай қилиб, ёнғоқ ва писта ўртача 78,6 балл, меваларнинг ўртача бали 73,9, сабзавотлар – 69,1, мол гўшти – 24,9, парранда гўшти - 42, денгиз маҳсулотлари – 67,9 балл олди.

Янги узилган мевалар рейтинги 100 баллга яқинлашади. Аммо диетологлар уларни ҳар куни кўп истеъмол қилишни тавсия этишмайди. Негаки, уларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш жигарга салбий таъсир кўрсатади.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.