Франция элчиси Самарқанддаги мактабларда бўлди
- 11.02.2024 12:06
- 44
- Таълим
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Ореля Бушез хоним Самарқанд шаҳридаги 43-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида дарс жараёнларида иштирок этди. Хабарингиз бор, 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби француз тилини ўқитишга ихтисослаштирилган бўлиб, таълим муассасасида уч нафар франциялик ўқитувчилар дарс беради. Ташриф давомида элчи улар билан ҳам учрашди.
Шунингдек, элчи Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида бўлди.
Мазкур мактабда иккита хорижий тил ва касбга ўқитиш йўлга қўйилган. Ташриф давомида элчи француз тили дарсида ўқитувчилар билан мулоқот ўтказди, касбга ўқитиш бўйича тўгараклар фаолияти билан танишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Адлиячилар конигилликларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганди
- 51 дақиқа аввал
- Саломатлик