Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Франция ва Германияда ноқулай об-ҳаво табиий офатлар келтирмоқда

Франциянинг жанубида «табиий офат» режими жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилди. Бош вазир Жан Кастекс кеча тошқинлардан зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюрди.

Шаранте дарёси даражаси кўтарилишда давом этмоқда ва тошқиннинг энг юқори даражаси душанба куни кутилмоқда. Гарроне қирғоғидаги департаментда 40 йил ичидаги энг кучли тошқинлар ҳақида гапиришмоқда.

Францияда бир неча кундан бери тошқинга сабаб бўлувчи ёмғирлар тўхтамаяпти. Тўққиз минтақада, шу жумладан, Парижнинг шимолида тошқин хавфлилик даражаси «тўқ сариқ» бўлиб қолмоқда.

Транспорт ва алоқа тўхтатилди, юзлаб одамлар, шу жумладан, тошқинда хавф остида қолган қамоқхоналардан 90 дан ортиқ махбуслар эвакуация қилинди.

Германиянинг шимолида кучли қорли бўрон келиши кутилмоқда. Бу эса тўхтовсиз ёғингарчилик келтириши мумкин. Шу сабабли шаҳар ҳукумати пойтахтдани энг йирик бошпанасизлар лагери фуқаролари эвакуациясини бошлади. У ерда истиқомат қилувчилар сони аниқ бўлмаса-да, аммо 40-50 та палаткалар борлиги маълум.

Метеорологлар Германиянинг шимолида 15-40 сантиметр ёғингарчилик бўлишини, Берлин ҳудудида кунлик ҳарорат 8 даражагача пасайишини тахмин қилмоқда. Кучли тошқинлар кутилмоқда.