Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Францияда полициячиларнинг қотили ўлик ҳолда топилди

Оилавий зўравонлик бўйича чақирилган учта полициячининг қотили ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманен ўзининг Tvitter аккаунтида хабар берди.

Ички ишлар идоралари ходимлари зўравонлик ҳақида чақириққа етиб келгач, отиб ўлдирилган. Маълум бўлишича, тажовузкорнинг рафиқаси зарар кўрмаган - у уйнинг томига яширинган. Уч нафар полициячининг ўлими ва бирининг яраланиши 23 декабрь куни маълум бўлган. Тафсилотлар ўрганилмоқда.

Аввалроқ Дарманен ҳалок бўлган полициячилар оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қайд этилишича, 48 ёшли қотилни 300 дан ортиқ полиция ходими қидирмоқда. У ўз уйида ёнғин чиқариб қочиб кетган эди, дея хабар берган эди “Le Monde” нашри.