Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Францияда юзлаб машиналар ёқиб юборилди

Янги йил оқшомида Франция бўйлаб 900 га яқин автомашиналар ёқиб юборилди. Бу ҳақда Europe 1 радиоси хабар берди.

Бир йил олдин мамлакат тарихида рекорд кўрсаткич - 1457 та ўт қўйиш қайд этилган эди. Бу сафар ҳудудни муҳофаза қилиш идоралари йил якуни воқеалари рўйхатида янги йил куни ёниб кетган машиналар сонини кўрсатмади.

Гап шундаки, ички ишлар вазири Жеральд Дарманан префектлардан бундай жиноятлар содир этишни ёшлар орасида «мусобақа»га айлантирмаслик учун маълумот беришдан чекланишни талаб қилди. Маълумки, мамлакатда кўп йиллардан буён 1 январга ўтар кечаси автомашиналарни ёқиш анъанавий тус олган. Аммо ҳукумат бу борада ҳеч нарса қила олмаяпти.

1 январдан бошлаб 15 француз департаментида чекловлар кучайтирилди. Бундан буён комендантлик соати 18:00 да бошланади. Ҳукумат расмий вакили Габриэл Аттал тажриба бир ҳафта давом этиши, шундан кейин расмийлар унинг натижасини ўрганиб бир қарорга келишини таъкидлади.