Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Франциянинг 50 дан ортиқ шаҳарларида ҳарорат рекорд даражага кўтарилди

Ҳароратнинг мутлоқ рекорди пайшанба куни Франциянинг 50 дан ортиқ шаҳарларида қайд этилди. Бу ҳақда жума куни France Info портали мамлакат метеорология хизмати манбасига таяниб хабар берди.

Олдинроқ Meteo France метеорологик ҳизмати, янги рекорд Парижда қайд этилганини, термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 42.6 даражага етганини хабар берганди. Метеохизмат маълумотига кўра, 25 июль куни бир қатор шаҳарларда ҳаво ҳарорати ўзининг энг юқори чўққисига чиққан. Париждан узоқда бўлмаган Сэн-Мор-де-Фосэ коммунасида 43.6 даража ҳаво ҳарорати қайд этилган, Парижда – 42,6 даража, Буржда – 42,1 даража иссиқ бўлган.

Таъкидланишича, кўпчилик шаҳарларда ҳарорат сўнгги марта 2003 йилда рекорд даражага чиққан. Айрим шаҳарларда, жумладан Парижда бундай ҳарорат 1947 йилда кузатилган.  

Ноодатий иссиқ ҳаво Францияда июнь ойи охирида кузатилган, айрим ҳудудларда термометр 40 даражадан юқори кўрсаткичга етган, бир қанча ҳудудларда қизил (энг юқори) даража об-ҳаво ҳарорати хавфи эълон қилинган. Францияда жорий йилда ҳаво ҳарорати рекорд даражага чиққан.