Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фукусимада яна зилзила юз берди

Япония шимоли-шарқида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат бош метеорология бошқармаси.

Ер силкинишлари Фукусима префектурасининг Накадори ҳудудида маҳаллий вақт билан 08.16 (Тошкент вақти билан 04.16) да қайд этилган. Манба 90 километр чуқурликда жойлашган.

Ўз навбатида, Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази зилзила магнитудаси 5,7 га етгани ҳақида маълум қилди.

Қурбонлар ва вайроналар, цунами хавфи ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни ҳам Япониянинг Фукусима провинциясининг еттита префектурасида 7,4 балли зилзила содир бўлган, 4 киши ҳалок бўлган ва 200 киши жабр кўрган эди.