Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Футбол: ЖЧ-2022": 7-15 июнь кунлари Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинларини ўтказади

"ЖЧ-2022" ҳамда "ОК-2023" қўшма саралаш баҳслари бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилган эди. Айни кунларда ана шу қолдирилган ўйинлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган марказлашган турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Ўтган йил "ЖЧ-2022" иккинчи саралаш босқичида иштирок этган терма жамоамиз бешта ўйин ўтказиб, 9 очкони қўлга киритган эди.

Жорий йилнинг июнь ойида "ЖЧ-2022"нинг Осиё қитъаси бўйича саралаш ўйинларида “Д” гуруҳи ўйинларига старт берилди ва 3 июнь куни Фаластин (4:0) Сингапур жамоалари баҳслашди. Айни вақтда турнир жадвалида биринчи ўринни 11 очко билан Саудия Арабистони, иккинчи ўринни 9 очко билан Ўзбекистон, учинчи ўринни 7 очко билан Фаластин, тўртинчи ўринни 7 очко билан Сингапур ва бешинчи ўринни 5 очко билан Яман миллий терма жамоалари эгаллаб турибди.

"ЖЧ-2022" саралаш босқичининг “Д” гуруҳида терма жамоалар ўйин тақвими қуйидагича:

5 июнь 23:00
Саудия Арабистони - Яман

7 июнь 23:00
Ўзбекистон - Сингапур

11 июнь 23:00
Яман - Ўзбекистон;
Сингапур - Саудия Арабистони.

15 июнь 23:00
Фаластин - Яман;
Саудия Арабистони - Ўзбекистон.