Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

G7 мамлакатлари олдига қўйилган вазифани уддаладими?

25 варақдан иборат умумий ният ва ваъдалар: Британиянинг Корнуолл шаҳрида якунланган «катта еттилик» - G7 саммитидан сўнг, унинг иштирокчилари коммюнике қабул қилишди. Унда бошқа нарсалар қатори “кўп ва хавфсиз вакцинани иложи борича кўпроқ кишига етказиш”га ваъда беришди. Шунингдек, улар иқлим муаммоларини ҳал қилиш ва кўмир энергетикасини босқичма-босқич йўқ қилиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олишди.

Баъзи кузатувчилар учун бу – оддий сўзлар:

“Биз буни бугунги муҳим муаммоларга - соғлиқни сақлаш инқирози ва иқлим фалокатига жавоб беришга тайёрлик нуқтаи назаридан тарихий муваффақиятизлик деб биламиз. Улар бу вазифани уддасидан чиқа олишмади. Бу катта муваффақиятсизлик", дейди «Oxfam» ижтимоий адолат ҳаракати аъзоси Анне Мариотте.

“Коммуникедаги энг қисқа вақт ичида максимал даражада ишлашга ваъда бериши, кейин эса йил давомида миллиард доза вакцина ҳақида гап кетаётгани кулгили. Лекин бу миллиард пандемияга чиндан ҳам чек қўядими? Бу бемаънилик, чунки кўрсатилган рақам аҳолининг 5 фоизини ҳам қамраб олмайди”, дея «One» компаниясининг Африка йўналиши ижрочи директори Эдвин Ихуория ҳам саммитга паст баҳо берди.

Extinction Rebellion эко-ҳаракати аъзолари Американинг Париж иқлим шартномаси билан боғланган мамлакатлар лагерига қайтганидан хурсанд эканлигини тан олишди, аммо аниқ ҳаракатлар режаси йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлди.

Фаол Энди Лизербарроу таъкидлайди: “Париж келишуви белгиланган даражада бажарилмаяпти. Аслида улар бу ваъдаларидан воз кечишди. Шунинг учун биз улардан қазилма ёқилғига сармоя киритишни тўхтатишини сўраймиз, углерод нейтраллигига 2025 йилгача эришишга чақирамиз”.

G7 саммити тугади, аммо Жо Байденнинг Европадаги дипломатик миссияси давом этмоқда. Олдинда НАТО ва Европа Иттифоқи - АҚШ саммитлари, шунингдек, Америка раҳбарининг Женевада Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви кутилмоқда.