Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ғамгин фаришта”: Россияда тиббиёт қаҳрамонларига ёдгорлик ўрнатилди

Санкт-Петербургдаги тиббиёт олий таълим муассасаси яқинидаги “Ғамгин фаришта” номини олган ушбу ҳайкал пандемия даврида ҳалок бўлган россиялик тиббиёт ходимларига ўрнатилди. Унинг яратувчиси - Санкт-Петербурглик рассом Роман Шустров 2020 йил май ойида «Ковид»дан вафот этган.

Аввалроқ Малая Садоваяда “Хотира девори” ёдгорлиги ўрнатилиб, у ерда COVID-19 га қарши курашда ҳалок бўлган шифокорлар суратлари жойлаштирилган эди. Энди у демонтаж қилиниб, барча ҳужжатлар сиёсий тарихий музейга топширилган.

Санкт-Петербургда 24 мингга яқин шаҳар аҳолиси пандемия қурбони бўлди, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 700 мингга яқинлашмоқда - бу Санкт-Петербургнинг ҳар еттинчи фуқароси дегани.

Журналист Галина Атёменконинг фикрича, эмлаш сертификатини турли мамлакатлар томонидан ўзаро тан олиниши муаммони ҳал қилишга ёрдам беради:
“Вакцина урушларини унутинг, сиёсатдан юқори кўтаринг, вакциналарни ўзаро тан олинг. Агар бошқа давлатлар вакциналари Россияда тан олинса, мен ишонаманки, эмланганлар кўпроқ бўлади”.

Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида коронавирусга қарши эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича музокаралар жараёни секин бўлса-да, давом этмоқда. Москва "Спутник V" ишлаб чиқарувчи корхоналарни текшириш учун ЖССТ экспертлари келишини кутмоқда.