Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гап чиқди: Самарқанддаги ОТМларда ўқиш сентябрь ойи охирида бошланиши мумкин

Интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда Самарқандаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили сентябрь охирида бошланиши айтилмоқда. Жумладан, бир қатор туман ҳокимликлари расмий саҳифаларида ҳам бу ҳақда хабар берилган.

Таъкидланишича, Самарқандда шу йил 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан вилоятдаги олий таълим муассасаларида ўқиш сентябр ойи охиридан бошланиши мумкин.

Zarnews.uz мухбири ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида вилоятдаги бир қатор ОТМ расмийлари билан боғланди. Улар ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот йўқлигини айтишди. Аммо катта эҳтимол билан шундай қарор қабул қилиниши ҳам мумкин, дейилмоқда.