Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Газ баллонни 100 минг сўмдан пуллаётган шахс аниқланди

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалига Паст Дарғом тумани Жовулқосим маҳалласида яшовчи фуқаро Шукрулла Каримов томонидан “Маҳаллага газ баллонлар ўз вақтида келмайди. Аммо излаштирилса, газ идоралари ходимлари томонидан исталган вақтда 120 минг сўмдан сотилади”, дея телефон орқали қилинган мурожаат филиал ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Жовулқосим маҳалласини кесиб ўтадиган “Самарқанд-Жума” автомобиль йўли ёқасида, Эски Жума маҳалласида яшовчи, газ идорасига умуман алоқаси йўқ фуқаро С.Т. 5 дона маиший газ баллонлари ортилган 30 Z 136 PA рақамли шахсий “МATIZ” автомашинасида 1 дона стикер ёпиштирилган газ баллонни Жовулқосим маҳалласида яшовчи Ж.га 100 минг сўмдан сотаётганлиги аниқланди.

Фуқаро ўзининг тушунтириш хатида газ тўлдирилган 5 та баллонларни  жорий йилнинг 22 октябрь санасида Эски Жума маҳалласи аҳолисига газ тарқатилаётган пайт қўшниларига биттадан тарқатиб, гўёки, ҳар бир хонадонда иккитадан оила яшашини айтиб, тўлдириб олганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиш учун хуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилди.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан суюлтирилган ва табиий газ таъминотига доир мурожаатлар ёки жамият ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги хабарларни филиалнинг 104 хизмати ёки Call-марказига (66) 239-78-02 рақамлари орқали) қўнғироқ қилиб етказишларини сўраймиз.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.