Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Газ қувуридан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газдан чақнаш содир бўлди

Самарқанд тумани Жуйсой маҳалласида яшовчи А.Ш.нинг уйида ёлланиб ишлаётган, Самарқанд шаҳар М.Одилов кўчасида яшовчи Ф.С. ҳовлидаги ҳожатхонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада Ф.С. ва шериги Ургут тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи Б.Э.лар куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган ҳамда шу маҳаллада яшовчи Д.М. ва Самарқанд тумани Бадал маҳалласида яшовчи Ғ.Ж.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар ҳовлингиздан газ қувури ўтган бўлса, хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.