Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади

Бугун, 16 декабрь куни соат тахминан 12:00 да Андижон вилояти Андижон тумани, Жаҳонобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Шодлик ишонч сервис” МЧЖга тегишли газ қуйиш шохобчасида “Nexia-2” русумли автомашинанинг газ балонида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Х.К. тан жароҳати олган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.

Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.