Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Германия "Спутник V" вакцинаси самарадорлигини тан олди

Германияда Россиянинг "Спутник V" вакцинаси Европада ишлаб чиқарилган препаратдан самаралироқ бўлиши мумкин, дейишмоқда. Бу ҳақда The Times хабар берди.

“AstraZeneca” вакцинасида бўлгани каби, у ҳам аденовирус асосида олинган вакцина. Аммо “AstraZeneca” вакцинасидан фарқли ўлароқ, у биринчи ва иккинчи дозалар учун икки хил вирусли вектордан фойдаланилган”, дейди Германия ҳукумати ҳузуридаги вакциналаш бўйича доимий қўмита раҳбари Томас Мертенс.

У икки хил вирусли вектордан фойдаланишни ақлли ечим деб атади. Чунки бу препаратнинг иккинчи дозаси самарасиз бўлиш эҳтимолини камайтиради.

"Бу яхши вакцина ва мен уни Европа Иттифоқида фойдаланиш учун маъқулланади деб ўйлайман", деди эксперт "Rheinische Post"га берган интервьюсида.

Мертенс таъкидлашича, рус олимлари вакцина яратиш бўйича катта тажрибага эга.

Февраль ойи бошида «Lancet» илмий журнали «Спутник V» вакцинасининг клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини эълон қилди ва унинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлади. III босқич клиник синовларида «Спутник V» 91,6 фоиз самарадорлигини намойиш этди.