Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Германия университетида отишма: талаба ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор

Германия жануби-ғарбидаги Гейделберг университетида лекция пайтида ўт очган қуролли шахс 18 ёшли биология факультети талабаси бўлиб чиқди.

Гумонланувчи Германия фуқароси бўлиб, отишма бошланишидан олдин отасига “одамлар жазоланади” дея хабар жўнатган.

Ҳодиса оқибатида 23 ёшли қиз ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди.

Германия канцлери Олаф Шольц воқеадан ҳайратда эканлигини айтди: "Бундай хабардан юрагим қон бўлди. Қурбоннинг яқинлари ва, албатта, Гейделберг университети талабаларига ҳамдардлик билдираман".

Вилоят полицияси бошлиғи Зигфрид Колмарнинг сўзларига кўра, ҳужумнинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган, бироқ гумонланувчи аввал руҳий касалликка чалингани маълум бўлди.

Қотилнинг жасади полиция томонидан иккита ўқотар қурол ва 100 га яқин ўқ-дорилар билан кўчада топилган.

Гейделберг университети - Германиядаги энг қадимги ва нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. У 1386 йилда ташкил этилган. Айни пайтда унда 28 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.