Ғўбдинлик ўқувчиларнинг мактабга қатнаши учун қачон автобус ажратилади?
- 09.09.2024 09:44
- 112
- Самарқанд
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шу йилнинг 7 августида булунғурлик ёшлар билан учрашув ўтказган эди.
Туманнинг Эсонтурди маҳалласида ўтказилган учрашувда маҳалла марказидан анча олисда жойлашган Ғўбдин қишлоғида яшовчи ўқувчиларнинг мактабга қатнашда қийинчиликка учраётгани сабаб автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берилган эди.
Бу масала бир ой муддатда (7 сентябргача) ҳал этилиши лозим эди. Бироқ "Ҳамон автобусдан дарак йўқ", дейишмоқда ғўбдинлик ота-она ва ўқувчилар.
Бу савобли ишни бажариш масъулларнинг ёдидан кўтарилдимикан-а?..
Дарвоқе, Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган 715 та мактаб ўқувчилари учун бепул мактаб автобуслар йўлга қўйилиши ҳақида Президентнинг «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида ҳам белгиланган эди.