Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Гран-при» — 10 000 АҚШ доллари бўлинмайди

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

«Гран-при» — 10 000 АҚШ доллари;

I ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 — 10 000 АҚШ доллари;

II ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3 500 — 7 000 АҚШ доллари;

III ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3 х 2 000 — 6 000 АҚШ доллари;

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина «Гран-при» мукофоти бўлинмайди, I, II ва III ўринлар пул мукофотлари бўлиниши мумкин.

Танловда қатнашган ва совриндор бўлмаган иштирокчиларга «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали» дипломанти дипломи берилади.

«Энг ёш иштирокчи», «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи», «Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси» каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар махсус диплом ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали» фаол иштирокчиси сертификати берилади.