Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳамширалар совуқда ушлаб турилганми? ССВ Самарқанд шаҳридаги 10-сон оилавий поликлиника бўйича тарқалган маълумотга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда “Бош врач шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун совуқда ушлаб турди” деган тагсўз билан фотосурат тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

"Самарқанд шаҳридаги 10-сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари ҳар иш кунини бадантарбия машқлари билан бошлашга одатланган. Ушбу машғулотлар ҳам поликлиника биноси ичида, ҳам ташқи ҳовлисида бажарилади.

Шундай экан, суратга берилган изоҳ мутлақо асоссиз".