Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
- 06.07.2022 13:41
- 37
- Ўзбекистон
Ҳукумат қарорига кўра, таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича тоифаларга ажратилади:
▫️81 баллдан 100 баллгача – “яшил”;
▫️51 баллдан 80 баллгача – “сариқ”;
▫️50 баллдан паст – “қизил”.
Рейтинг назарий ва амалий имтиҳон натижалари, битирувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари, таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони асосида шакллантирилади.
Рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Низом 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа. Замонавий жодугарнинг қайдлари. Ҳикоя
- Бугун, 19:17
- Мутолаа
Пангат - тоғлар бағридаги маскан
- Бугун, 18:37
- Мутолаа
Бир йигитга қирқ ҳунар оз
- Бугун, 17:36
- Иқтисодиёт
Гулчилик қизиқиш табиатга меҳрми ёки бизнесми?
- Бугун, 14:33
- Иқтисодиёт