Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳеч ким “ғинг” демайди

–   Биз ҳақимизда “Жомбой тонги” ва бошқа сайтларда кўп ёзишяптида. Ҳатто суратларимиз ҳам чиқипти.

–   Нима қипти, яхшику, машҳур бўлиб кетамиз.

–   Сен шундай деб ўйлайсанда. Кеча “областной” деган жойда юрганимда иккита барзанги келиб, тошбўрон қилди. Нима эмиш, мени интернетда кўрганмиш. Тавба, шаҳарда ҳам юролмайсан. Яқинлашсам касаллик юқтирармишман. “Ғинг” деёлмадим.

– Шунинг учун сенга айтгандим, ҳар жойда юраверма, одамлар кўриб қолади деб. Одамлар кўчага кам чиқадиган туш пайтлари, кечаси салқинда юрсанг бўлмайдими?

Мана, масалан мен бугун қоқ тушда “горбальница” атрофида юрганимда “чебуреки”нинг ҳиди димоғимга урилди. Кечаси сениям олиб бораман, ўша ерга. Ҳеч ким “ғинг” демайди.