Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда чақмоқ урган 9 киши ҳалок бўлди

Бугун, 13 сентябр куни Ҳиндистоннинг Жарханд штати, Гархва вилоятида чақнаган чақмоқ 9 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, 23 киши жароҳатланди, деб хабар беради “Hindustan Times” нашри.

Штат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига молиявий ёрдам бериш, жабрланганларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида ҳам чақмоқ уриши оқибатида Жарханд штатида 12 нафар, қўшни Бихар штатида 39 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалганди.