Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда фил 16 кишини ўлдирди

Ҳиндистоннинг Жарханд штатида подадан айрилган фил икки ой ичида 16 кишини ўлдирди, деб ёзади «Daily Mail».

"Май ва июнь ойларида фил бир қатор ҳужум содир этди, - дейилади хабарда. - Сўнгги ҳужум 22 июнь куни содир бўлган, фил тонг отарда қишлоқ кўчасига чиққан кекса эр-хотинни ўлдирган".

Хабар берилишича, жонивор уйларга бостириб кирмаган, фақат унга жуда яқин келган ёки йўлидан чиққанларга ҳужум қилган.

Маҳаллий ўрмон хўжалиги ходими Сатиш Чандра Рай одамларга 15-16 ёшли катта фил ҳужум қилаётганини айтди. "Эҳтимол, жонивор феъли айний бошлаган ва у жангари хатти-ҳаракатлари ва эркак филларга рақобати туфайли подадан чиқариб юборилди", дейди Раи.

Филни қўлга олишнинг иложи бўлмаяпти, аммо у бирлашишга умид қилиб, подаси кетидан кетаётгани аниқ.