Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда «Тауктаэ» довули қурбонлари 40 кишига етди

Дам олиш кунларидан буён давом этаётган, мамлакатнинг ғарбий қирғоғини урган "Тауктаэ" бўрони туфайли Ҳиндистоннинг бир қатор штатларида 40 га яқин одам ҳалок бўлди.

Гужарат штати расмийлари маълумотига кўра, штатда дарахтлар қулаши ва кучли ёмғир, тошқиндан камида 13 киши қурбон бўлган.

Қўшни Маҳараштра штати пойтахти Мумбайда камида 12 киши ҳалок бўлди, бир неча ҳудуд сув остида қолди ва кўплаб дарахт, ёритиш ва электр узатиш устунлари ағдарилди. Карнатака, Гоа ва Керала штатларида ҳам қурбонлар бор.

Ҳиндистон денгиз кучлари Мумбайдан 35 денгиз милида жойлашган ва нефть қазиб олиш платформалари ишчиларини жойлаштириш учун фойдаланилган P305 баржасида бўлган одамларни қидиришни давом эттирмоқда. Қутқарув давомида ВМС кемалари ушбу баржа бортидаги 184 кишини чиқаришди, 89 кишини қидириш, Ҳиндистоннинг энг йирик давлат - ONGC нефть ва газ корпорациясига тегишли бўлган бортида 430 дан ортиқ киши бўлган иккита баржа ва бурғулаш кемаси экипажини қутқариш операцияси давом этмоқда.