Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда зўрланган ўзбекистонлик аёл бўйича маълумот берилди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли мамлакатимиз фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, элчихона вазиятни назоратга олган ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатган. Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.